| ||
Script: Тахминан 2 1/2 хафталарда эпибласт 3та махсус тўқималарни, ёки пушт қатламларини шакллантиради; улар эктодерма, эндодерма ва мезодерма деб аталади. Эктодерма кўп сонли тузилмаларни ривожлантиради, шу жумладан мия, орқа мия, нервлар, тери, тирноқлар ва сочни ўстиради. Эндодерма нафас олиш тизимини ва ошқозон-ичак йўлининг асосини вужудга келтиради ва кўпгина жигар ва ошқозон ости бези каби органлар қисмларини барпо этади. Мезодерма юрак, буйрак, суяк, кемирчак, мускуллар, қон хужайралари ва бошқа тузилмаларни шакллантиради. | ||
All ages referenced to fertilization, not last menstrual period. |