Skip Navigation

National Geographic Society This program is distributed in the U.S. and Canada by National Geographic and EHD. [learn more]

Multilingual Illustrated DVD [Tutorial]

The Biology of Prenatal Development




ТУҒИЛИШДАН ОЛДИНГИ РИВОЖЛАНИШНИНГ БИОЛОГИЯСИ

.Ўзбек [Uzbek]


 
Download English PDF  Download Spanish PDF  Download French PDF  What is PDF?
 

Chapter 15   5 Weeks: Cerebral Hemispheres

4 ва 5 хафта оралиғида мия ўзининг тез ўсишини давом эттиради ва бешта кўринадиган бўлинмаларга бўлинади.

Ҳомиланинг боши унинг бутун танасининг 1/3 қисмини ташкил этади.

Миянинг ярим паллалари пағонама-пағона миянинг энг катта қисмларига айланиб пайдо бўлади.

Мия ярим паллалари томонидан бошқариладиган фикрлаш, ўрганиш, эслаш, гапириш, кўриш, эшитиш, эркин харакатлар ва муаммолар ечиш вазифаларни ўз ичига олади.

Chapter 16   Major Airways

Нафас олиш тизимида ўнг ва чап асосий бронхлар пайдо бўлиб трахеяни ёки нафас олиш йўлларини ўпка билан бирлаштиради.

Chapter 17   Liver and Kidneys

Қорин бўшлиғини тўлдирадиган массивлашган жигар ураётган юракка яқин бўлганига эътибор беринг.

Доимий буйрак 5 хафтада пайдо бўлади.

Chapter 18   Yolk Sac and Germ Cells

Тухумнинг сариқсимон халтасида дастлабки жинсий хужайралар мавжуд бўлиб улар пушт хужайралари деб аталади. 5 хафтага қадар ушбу пушт хужайралари буйракка яқин жойлашган жинсий жисмларга кўчиб ўтади.

Chapter 19   Hand Plates and Cartilage

Шунингдек 5 хафтага қадар хомилада қўл кафти ривожланиб кемирчак шаклланиши 5 1/2 хафтага қадар бошланади.

Бу ерда биз чап қўлнинг кафти ва билагини 5 хафта-ю 6 кунликда кўришимиз мумкин.

Embryonic Development: 6 to 8 Weeks

Chapter 20   6 Weeks: Motion and Sensation

6 хафтага қадар мия ярим паллалари мутаносиб бўлмаган равишда миянинг бошқа бўлимларига нисбатан тезроқ ўсади.

Ҳомила ўз-ўзидан ва рефлекс асосида харакатлар қила бошлайди. Бундай харакатлар нерв-мушакларини ишлатишга ундаш учун зарурдир.

Оғиз атрофига тегилса, хомила рефлекс асосида бошини ортга олади.

Chapter 21   The External Ear and Blood Cell Formation

Ташқи қулоқ шакллана бошлайди.

6 хафтага қадар қон хужайрасининг шаклланиши лимфоцитлар эндиликда мавжуд бўлган жигарда ривожланиш жараёнидадир. Оқ қон хужайрасининг мазкур тури ривожланаётган иммун тизимининг асосий қисмидир.

Chapter 22   The Diaphragm and Intestines

Диафрагма, нафас олганда ишлатиладиган асосий мушак, асосан 6 хафтага қадар ривожланиб бўлади.

Ичакнинг бир қисми вақтинча киндик арқончага бўртиб чиқади. Физиологик даббанинг пайдо бўлиши деб аталадиган мазкур тўғри жараён қорин бўшлиғида бошқа ривожланаётган органларга бўш жой ажратади.

Chapter 23   Hand Plates and Brainwaves

6 хафтада қўл кафтларининг нозик текисланиши ривожланади.

Примитив миянинг ишлаши 6 хафта ва 2 кунда қайд этилган.

Chapter 24   Nipple Formation

Кўкрак олдидаги ўзининг охирги жойлашишига тез орада етгунча эмчакнинг учи тананинг икки томонида пайдо бўлади.

Chapter 25   Limb Development

6-ю 1/2 хафтада тирсаклар кўринади, бармоқлар алохида бўлиб ажрала бошлайди ва қўлнинг харакатлари кўрина бошлайди.

Суякланиш ёки оссификация деб аталадиган суякларнинг шаклланиши ўмров суягида ва тепа ва пастки жағлар суягида бошланади.

Chapter 26   7 Weeks: Hiccups and Startle Response

Ҳиқичоқ 7 хафтага қадар кузатилган.

Энди оёқларнинг сесканиш харакатлари билан бирга харакатланиши кўриниши мумкин.

Chapter 27   The Maturing Heart

4 камерали юрак деярлик тугатилгандир. Ўрта хисобда юрак уриши бир дақиқада 167 мартага етади.

Юракнинг электрик фаоллиги 7-ю 1/2 хафтада қайд этилган бўлиб катталардагидек тўлқинланиш кўринишни кўрсатади.

Chapter 28   Ovaries and Eyes

Аёлларда тухумдон 7 хафтадан бошлаб ажралиб туради.

7-ю 1/2 хафтага қадар рангланган кўз ретинаси яққол кўринади ва кўз қовоқлари тез ўсиш даврини бошлайди.

Chapter 29   Fingers and Toes

Қўл бармоқлари ажралган, оёқ бармоқлари эса фақат оёқ кафтининг чиқиши томонидан ажралган.

Энди қўллар оёқлар каби бирлашиши мумкин.

Тизза бўғими хам мавжуддир.

The 8-Week Embryo

Chapter 30   8 Weeks: Brain Development

8 хафтага қадар мия юқори даражада ривожланган бўлиб хомила танасининг деярли ярим вазнини ташкил этади.

Ўсиш жуда хам тез фурсатларда давом этади.

Chapter 31   Right- and Left-Handedness

8 хафтага қадар хомилаларнинг 75% ўнг томонлама ривожланишни кўрсатади. Қолганлари чап томонлама ривожланиш ва бефарқ ривожланиш ўртасида тенг бўлинади. Бу ўнг ёки чап томонлама юриш-туриш харакатларнинг энг эрта тасдиғидир.

Chapter 32   Rolling Over

Педиатрия дарсликларида "айланиш" қобилияти туғилгандан бошлаб 10 хафтадан 20 хафтагача кўриниши ёритилган. Аммо бу таъсирли мувофиқланиш паст тортиш кучи мухитдаги сув билан тўлган сувли қобиғида анча илгари кўрсатилган. Бачадондан ташқари бўлган кучли тортиш кучига бас келишда керак бўлган куч етарли бўлмаганлиги учунгина янги туғилган чақалоқни айланишидан махрум этади.

Мазкур вақт давомида эмбрион жисмонан анча кучли бўлади.

Ҳаракатлар секин ёки тез, бир маротабалик ёки қайта қайтариладиган, ўз-ўзидан пайдо бўладиган ёки рефлексли бўлиши мумкин.

Бошнинг харакатланиши, бўйиннинг эгилиши ва қўлнинг юз томонга харакатланиши тез-тез учрайди.

Ҳомилага тегилганда кўз қисилиши, жағнинг қимирлаши, қўлни қисиб олиш харакати ва оёқ бармоғининг чўзилишини келтиради.

Chapter 33   Eyelid Fusion

7 ва 8 хафта оралиғида юқори ва пастки кўз қовоқлари кўз атрофида тез катталашади ва бир бирига ярим ёпишади.

Chapter 34   "Breathing" Motion and Urination

Бачадонда хеч қандай хаво бўлмаса-да, хомила тинмай нафас олиш харакатларини 8 хафтада намойиш этади.

Мазкур вақтга қадар буйрак сийдик ишлаб чиқаради, у хомила атрофидаги суюқликка чиқарилади.

Эркак хомилада пайдо бўлаётган тухумчалар тестостеронни ишлаб чиқариб уни танага чиқаришни бошлайди.

Chapter 35   The Limbs and Skin

Оёқ ва қўл суяклари, бўғинлари, мушаклари, асаб томирлари ва қўл-оёқ қон томирлари катта бўлган одамникига жуда ўхшайди.

8 хафтага қадар эпидерма ёки ташқи териси кўпгина шаффоф рангини йўқотган холда кўп қатламлик қопламага айланади.

Оғиз атрофида туклар пайдо бўлган сариқ қошлар ўсади.

Chapter 36   Summary of the First 8 Weeks

Саккиз хафта эмбрионлик даври тугаганини белгилайди.

Мазкур вақт давомида одам пушти битта хужайрадан тахминан 1 миллиард хужайраларга кўпаяди, улар эса 4,000 дан ортиқ ажралиб турадиган анатомик тузилмаларни ташкил қилади.

Ҳомилада энди катталардаги 90% дан ортиқ тузилмалари мавжуд.


Add a Comment

Your Name: Log In 3rd-party login: Facebook     Google     Yahoo

Comment: