Skip Navigation

National Geographic Society This program is distributed in the U.S. and Canada by National Geographic and EHD. [learn more]

Multilingual Illustrated DVD [Tutorial]

The Biology of Prenatal Development




ТУҒИЛИШДАН ОЛДИНГИ РИВОЖЛАНИШНИНГ БИОЛОГИЯСИ

.Ўзбек [Uzbek]


 
Download English PDF  Download Spanish PDF  Download French PDF  What is PDF?
 

The Fetal Period (8 Weeks through Birth)

Chapter 37   9 Weeks: Swallows, Sighs, and Stretches

Ҳомила даври туғилгунга қадар давом этади.

9 хафтага қадар бош бармоғини сўриш қобилияти бошланади ва хомила атрофидаги суюқликни юта бошлайди.

Шунингдек хомила нарсаларни ушлаши, бошини олға ва орқага қимирлатиши, оғзини очиб ёпиши, тилини қимирлатиши, нафас олиши ва чўзилиши мумкин.

Асаб томирларининг рецепторлари қўл бармоқлари ва оёқ тагига аста тегинишни сезади.

"Оёқ тагига аста тегинишга жавобан" хомила ёнбошини ва тиззасини букиб олади ва оёқ бармоғини ичига сиқиб олади.

Кўз қовоқлари энди буткул берк.

Бўғизда товуш пайчаларининг пайдо бўлиши, ушбу товуш пайчаларининг ривожланишининг белгисидир.

Аёл хомилада бачадон ажралиб туради ва овогония деб аталадиган аёлнинг етилмаган репродуктив хужайралари тухумдон ичида кўпая бошлайди.

Ташқи жинсий органлари эркак ёки аёл органлари бўлиб ажрала бошлайди.

Chapter 38   10 Weeks: Rolls Eyes and Yawns, Fingernails & Fingerprints

9 ва 10 хафталари орасидаги тезкор ўсиши тана вазнини 75%га кўпайтиради.

10 хафтага қадар юқори кўз қовоғини қўзғатиш кўзнинг пастга айланишига олиб келади.

Ҳомила тез-тез эснайди ва оғзини очиб юмади.

Кўпгина хомилалар ўнг бош бармоғини сўришади.

Киндик ичакчасидаги ичак бўлимлари қорин бўшлиғига қайтади.

Кўпгина суякларда қаттиқланиш жараёни давом этади.

Қўл бармоқларининг тирноқлари ва оёқдаги тирноқлар ривожлана бошлайди.

Бармоқ излари уруғлантирилгандан сўнг 10 хафтада пайдо бўлади. Ушбу излар бутун хаёт давомида идентификациялашда ишлатилиши мумкин.

Chapter 39   11 Weeks: Absorbs Glucose and Water

11 хафтага қадар бурун ва лаблар тўлиқ шаклланган бўлади. Тананинг хар бир бошқа аъзолари каби, уларнинг кўриниши одам хаёти давомидаги хар бир даврда ўзгаради.

Ҳомила ютган глюкоза ва сувни ичакка шимирилиши бошланади.

Зеро жинси уруғлантирилганда белгиланса-да ташқи жинсий аъзолари эндигина аёл ёки эркак аъзолари бўлиб ажралади.

Chapter 40   3 to 4 Months (12 to 16 Weeks): Taste Buds, Jaw Motion, Rooting Reflex, Quickening

11 ва 12 хафталар оралиғида хомиланинг вазни 60%га оғирлашади.

Ўн икки хафта хомиладорликнинг учдан бир қисми ёки уч ойлик вақт якунланганини белгилайди.

Кўринадиган таъм куртаклари энди оғиз бўшлиғини қоплайди.
Туғилгунга қадар таъм куртаклари фақат тилда ва оғиз танглайида қолади.

Ичак харакатланиши 12 хафтада бошланиб 6 хафтача давом этади.

Ҳомиладан ва янги туғилган одамнинг йўғон ичагидан чиқарилган биринчи материал янги туғилганнинг ахлати деб аталади Бу йўғон ичаги орқали чиқариб ташланадиган ошқозон ферменти, протеинлар ва ўлик хужайралардан иборатдир.

12 хафтага қадар қўллар узунлиги деярли ўзининг тана хажмига мутаносиб якуний тенглигига етади. Оёқлар ўзининг керакли узунлигига етгунга қадар кўпроқ вақт олади.

Бошнинг орқа ва тепа қисмини инобатга олмаганда хомиланинг бутун вужуди аста тегиниш таъсирига жавоб беради.

Биринчи марта жинсга боғлиқ бўлган ривожланиш фарқлари пайдо бўлади. Масалан, аёл хомила жағнинг харакатланишини эркак хомилага қараганда кўпроқ намойиш этади.

Юқоридаги таъсир ўтказишдаги жавоб беришда ичига олиш харакатларида кўрганимиздагидан фарқли ўлароқ оғиз олдидаги таъсир қайрилиб яқинлашишга ва оғизни очишга олиб келади. Ушбу сезиш жавоби "қорин рефлекси" деб аталади ва у туғилгандан сўнг хам давом этади, шу билан янги туғилган чақалоққа эмизишда она кўкрагини топишга ёрдам беради.

Юз ривожи давом этади токи унинг бетига семиртирадиган моддалар тўлгунига қадар ва тиш ривожи бошлангунча.

15 хафтага қадар қон ишлаб чиқарадиган хужайралар келиб иликда ўзидан кўпаяди. Кўпгина қон хужайраларининг ишлаб чиқарилиши шу ерда пайдо бўлади.

Ҳомиланинг қимирлаши 6 хафталик хомилада бошланса-да, хомиладор аёл хомиланинг қимирлашини биринчи марта 14 ва 18 хафталар ўртасида сезади. Мазкур ходиса хомиланинг қимирлашини сезиш деб аталиш кенг тарқалган.

Chapter 41   4 to 5 Months (16 to 20 Weeks): Stress Response, Vernix Caseosa, Circadian Rhythms

16 хафтага қадар хомиланинг қорин бўшлиғига игнани санчиш каби муолажалар тангликнинг гормонал харакатдаги жавобини беради ва норадреналинни ёки норепинефринни қон қуйилиш томирларига чиқаради.

Нафас олиш аъзоларидаги тизимда бронхиал туби деярли тугатилгандир.

Творогсимон верникс деб аталадиган оқ химоялаш моддаси энди хомилани қоплаган. Верникс терини хомила атрофидаги суюқликнинг яллиғлантирадиган таъсиридан химоя қилади.

19 хафтадан бошлаб хомиланинг харакатланиши, нафас олиш фаолияти ва юрак уриш тезлиги циркадиан ритми деб аталадиган кунда такрорланадиган айланиш циклини бошлайди.

Chapter 42   5 to 6 Months (20 to 24 Weeks): Responds to Sound; Hair and Skin; Age of Viability

20 хафтага қадар коклеа, ёки қулоқ ичининг товуш қабул қиладиган қисми ички қулоқнинг ривожланиши билан бирга ўзининг катталашган тенглигига етади. Ушбу вақтдан бошлаб хомила баландлашган товушларга таъсир қилади.

Бош қисмда сочлар ўса бошлайди.

Терининг барча қатламлари ва тузилмалари шу жумладан тук фолликуллар ва безлар мавжуддир.

Уруғлантирилгандан сўнг 21 хафтадан 22 хафтага қадар ўпканинг нафас олиш қобилияти бир мунча яхшиланади. Буни хаётни сақлаб қолиш қобилияти деб тушинилади, чунки она қорнидан ташқарисида айрим хомилаларнинг хаёти сақланиши мумкин бўлади.

Chapter 43   6 to 7 Months (24 to 28 Weeks): Blink-Startle; Pupils Respond to Light; Smell and Taste

24 хафтага қадар кўз қовоқлари яна очилади ва хомила турли таъсирларга кўзини очиб-юмади. Ушбу тўсатдан пайдо бўлган баланд товушларни сезиши аёл хомилада тезроқ ривожланади.

Бир неча тадқиқотчилар баланд товуш хомилага ёмон таъсир кўрсатиши мумкинлигини таъкидлайди. Ушбу таъсирнинг тез натижаси юрак уриш тезлигини кучайтиришида, кўп миқдорда хомиланинг ютиниши ва харакатларнинг кескин ўзгаришида кўринади. Узоқ вақт натижасида эшитиш қобилиятини йўқотиши мумкин.

Ҳомиланинг нафас олиш тезлиги нафас олиш ва нафас чиқаришлар цикли бир дақиқада 44 тага кўпайиши мумкин.

Ҳомиладорликнинг учинчи уч ойлигида миянинг тез ўсиши хомила истеъмол қиладиган энергиянинг 50% дан кўп миқдорини истеъмол қилади. Миянинг вазни 400% дан 500% гача катталашади.

26 хафтага қадар кўзда ёшлар пайдо бўлади.

27 хафтага қадар кўз қорачиғи ёруғликка сезгир бўлади. Мазкур сезиш қобилияти ретинага етадиган ёруғлик хажмини хаёт давомида мувофиқлаштиради.

Ҳид сезиш вазифасига қаратилган барча қисмлар ишга тушгандир. Вақтидан олдин туғилган чақалоқларни ўрганганда, уруғлантирилгандан сўнг 26 хафтада хид сезиш қобилияти мавжудлиги аниқланди.

Ҳомила атрофидаги суюқликка ширин моддани қўшганда хомилада ютиш тезлиги кўпайди. Аксинча аччиқ моддани қўшганда хомилада ютиниш тезлиги камаяди ва юз сохасида ўзгариш харакатлар тез-тез кузатилади.

Ҳомила бир неча оёқ босиш каби харакатларга ўхшаш бўлган ўгиришларни бажариб умбалоқ ошади.

Ҳомила териси остига қўшимча ёғ моддалар тўлгандан сўнг унинг буришиқлиги камаяди. Ёғлар тана хароратини мувофиқлаштиришда, туғилгандан сўнг қувватни сақлаб қолишда катта ахамиятга эга.

Chapter 44   7 to 8 Months (28 to 32 Weeks): Sound Discrimination, Behavioral States

28 хафтага қадар хомила юқори ва паст товушларни ажрата олади.

30 хафтага қадар нафас олиш харакатлари умумлашган бўлиб ўртача бўлган хомиланинг 30- 40% вақти нафас олишга сарфланади.

Ҳомиладорликнинг охирги 4 ой давомида хомила дам олиш оралиғи билан мувофиқлашган харакатларни намойиш этади. Мазкур харакатлардаги холатлар мунтазам катталашаётган марказий асаб тизимининг мурраккаблигини акс эттиради.

Chapter 45   8 to 9 Months (32 to 36 Weeks): Alveoli Formation, Firm Grasp, Taste Preferences

Тахминан 32 хафтага қадар хақиқий альвеолалар ёки хаво "киссаси" хужайралари ўпкада ривожлана бошлайди. Улар шаклланишда бола туғилгандан сўнг то 8 ёшга етгунга қадар давом этади.

35 хафтага қадар хомиланинг қўлида мустақил ушлаш қобилияти пайдо бўлади.

Ҳомиланинг турли моддаларга дуч келиши туғилгандан сўнг унинг таъмга бўлган афзалликларига таъсир қилади. Масалан, бола туғилишидан олдин онаси қизилмиянинг таъмини берадиган модда, анисни, истеъмол қилган бўлса, бола туғилгандан сўнг анисни афзал кўришини намойиш этади. Туғилишдан олдин анисни билмаган янги туғилган бола анисни ёқтирмайди

Chapter 46   9 Months to Birth (36 Weeks through Birth)

Ҳомила тўлғоқни келтириш учун кўп миқдордаги эстроген деб номланган гормонларни чиқаради ва шундай қилиб хомиладан янги туғиладиган чақалоққа айланади.

Тўлғоқ жараёни бачадоннинг кучли дард тутиши билан белгиланади ва бола туғилишига олиб келади.

Уруғлантиришдан то туғилишигача ва ундан кейин одамнинг ривожланиши динамик, давомли ва мураккабдир. Ушбу янги ихтиролар хомила ривожланишининг умр соғлиғига хаётий таъсирининг ажойиб жараёнини кенгайтириб намойиш этади.

Одамнинг эрта ривожланишини бизнинг тушуниш қобилиятимиз юксалган сари соғлиғимизни туғилишдан ва туғилгандан сўнг яхшилашга бизнинг қобилиятимиз кўпаяди.


Add a Comment

Your Name: Log In 3rd-party login: Facebook     Google     Yahoo

Comment: