Skip Navigation

National Geographic Society This program is distributed in the U.S. and Canada by National Geographic and EHD. [learn more]

Multilingual Illustrated DVD [Tutorial]

The Biology of Prenatal Development




ТУҒИЛИШДАН ОЛДИНГИ РИВОЖЛАНИШНИНГ БИОЛОГИЯСИ

.Ўзбек [Uzbek]


 
Download English PDF  Download Spanish PDF  Download French PDF  What is PDF?
 

The Embryonic Period (The First 8 Weeks)

Embryonic Development: The First 4 Weeks

Chapter 3   Fertilization

Биология тилида айтганда, "одамнинг ривожланиши уруғлантирилган вақтдан бошланади," аёл ва эркак ўзининг 23та хромосомаларини ўзларининг ўзидан кўпайтирадиган хужайраларини бирлаштириш йўли билан бир бирига аралаштиради.

Аёлнинг кўпайтирадиган хужайраси одатда "тухум" деб аталади, аммо тўғри ибора бу овоцит.

Худди шундай эркакнинг кўпайтирадиган хужайраси одамлар ўртасида "сперма" деб танилган, аммо тўғрироқ ибора бу сперматозоид.

Овоцитнинг аёл тухумдонидан чиқишидан кейинги овуляция деб аталадиган харакатда овоцит ва сперматозоид бачадон найчасининг бирида бирлашади, бу найчалар кўпинча бачадон найчалари деб аталади.

Бачадон найчалари аёлнинг тухумдонини унинг бачадони билан боғлайди.

Бир хужайралик хомила зигота деб аталади, бу эса "бирлашган" маъносини билдиради.

Chapter 4   DNA, Cell Division, and Early Pregnancy Factor (EPF)

Зиготанинг 46 хромосомалари ягона бўлган янги одамнинг биринчи тугатилган генетик нусхаси бўлиб ифодаланади. Ушбу асосий режа ДНК деб аталадиган кучли ўралган молекулаларда жойлашган. Улар бутун тананинг ривожланиши учун йўриқларни ўз ичига олади.

ДНК молекулалари иккиталик спирал деб танилган айлана зинапояга ўхшайди. Зинапоялар жуфтлашган асосий молекулалардан, ёки гуанина, цитосин, аденин ва тимин деб аталадиган асослардан яралгандир.

Гуанина фақат цитоцин билан жуфтлашади, аденин эса фақат тимин билан. Одамнинг хар бир хужайраси тахминан 3 миллиардга яқин шундай асосий жуфтларни ўз ичига олади.

Ягона хужайранинг ДНКси шунчалик кўп маълумотни ўз ичига олганки уни босма харфларда ифодалаганда, хар бир асоснинг биринчи харфини ёзганда бунга матннинг 1.5 миллиондан ортиқ бет керак бўларди!

Агар учма-уч терилганда, одамнинг бита хужайрасидаги ДНК 3 1/3 фут, ёки 1 метрда ўлчанарди.

Агар биз катта одамнинг барча 100 триллион хужайраларидаги ДНКсининг ўрамини узунлигига қараб чўзсак, унинг узунлиги 63 миллион милдан ошиқ масофага тенг бўлади. Бу масофа Ердан Қуёшгача етиб яна орқага 340 марта қайтарди.

Уруғлантирилгандан кейин тахминан 24 соатдан 30 соатгача зигота хужайрасининг биринчи бўлиниши якунланади. Митоза жараёни орқали бита хужайра иккитага бўлинади, иккитаси тўрттага, ва хоказо.

Уруғлантириш бошланганидан 24 соатдан 48 соатгача бўлган вақтдан сўнг "хомиладорликнинг эрта фактори" деб аталадиган гормон аниқланиши билан хомиладорлик онанинг қонида тасдиқланиши мумкин.

Chapter 5   Early Stages (Morula and Blastocyst) and Stem Cells

Уруғлантирилгандан сўнг 3 кундан 4 кунгача хомиланинг бўлинадиган хужайралари сфера шаклини ифодалайди ва хомила морула деб аталади.

4 кундан 5 кунгача мазкур хужайра пуффагининг ичида бўшлиқ шаклланади ва эмбрион кейинчалик бластоцист деб аталади.

Бластоцист ичидаги хужайралар ички хужайранинг моддаси деб аталади ва бош, тана ва одам ривожига зарур бўлган бошқа асосий органларнинг ўсишига йўл беради.

Ички хужайра моддасининг хужайралари эмбрионал дастлабки хужайралари деб аталади чунки уларнинг хар бири одам танасида жой олган 200тадан ортиқ хужайра турларини шакллантириш қобилиятига эга.

Chapter 6   1 to 1½ Weeks: Implantation and Human Chorionic Gonadotropin (hCG)

Бачадон найчасидан ўтиб, эртаки хомила она бачадонининг ички деворига жойлашади. Бу жараён имплантация деб аталади ва у уруғлантирилгандан сўнг 6 кундан бошланиб 10-12 кунга қадар давом этади.

Ўсадиган эмбрионнинг хужайралари гормон ишлаб чиқаришни бошлайди, у кўпгина хомиладорлик тестида аниқланган модда - инсон хорионик гонадотропини ёки hCG деб аталади.

HCG она гормонларини хайз келишнинг нормал жараёнининг тўхташига йўналтиради ва шу билан хомиладорликнинг давом этишига йўл қўяди.

Chapter 7   The Placenta and Umbilical Cord

Имплантациядан сўнг бластоцист чегарадаги хужайралар плацента деб номланган структуранинг бир қисмининг ўсишига йўл беради, бу эса она ва хомиланинг қон алмашуви системасининг боғловчи хизматини бажаради.

Плацента ривожланаётган инсонга онанинг кислороди, озиқалар, гормонлар ва дори-дармонларни етказади; ишлатилган нарсаларни эса чиқариб ташлайди ва онанинг қони хомила ва эмбрион қонига аралашишига йўл қўймайди.

Плацента шунингдек гормонларни ишлаб чиқаради ва хомила ва эмбрионнинг тана хароратини онанинг хароратидан бир оз юқори даражага келтиради.

Плацента ривожланаётган одам билан киндик ичакчасидаги томирлар орқали боғланади.

Плацентанинг умрни қувватлаш имконияти замонавий касалхоналардаги интенсив терапия воситалари билан рақобатлашаолади.

Chapter 8   Nutrition and Protection

Бир хафта ичида ички хужайралар моддаларининг хужайралари иккита қатламни шакллантиради, улар гипобласт ва эпибласт деб аталади.

Гипобласт, она озиқани кичик хомилага таъминлайдиган тузимлардан бирини - тухум сариғи халтачасини ривожлантиради.

Эпибластнинг хужайралари сув қобиғи деб аталадиган мембранани шакллантиради, унинг ичида эса пушт ва кейинчалик хомила туғилгунга қадар ривожланади.

Chapter 9   2 to 4 Weeks: Germ Layers and Organ Formation

Тахминан 2 1/2 хафталарда эпибласт 3та махсус тўқималарни, ёки пушт қатламларини шакллантиради; улар эктодерма, эндодерма ва мезодерма деб аталади.

Эктодерма кўп сонли тузилмаларни ривожлантиради, шу жумладан мия, орқа мия, нервлар, тери, тирноқлар ва сочни ўстиради.

Эндодерма нафас олиш тизимини ва ошқозон-ичак йўлининг асосини вужудга келтиради ва кўпгина жигар ва ошқозон ости бези каби органлар қисмларини барпо этади.

Мезодерма юрак, буйрак, суяк, кемирчак, мускуллар, қон хужайралари ва бошқа тузилмаларни шакллантиради.

3 хафтага қадар мия учта асосий бўлинмаларга бўлинади; улар олд мия, ўрта мия ва орқа мия деб аталади.

Нафас йўли ва овқатни хазм қиладиган органлар тузилмалари хам ривожланиш жараёнидадир.

Биринчи қон хужайралари тухум сариғининг халтасида пайдо бўлганда, пуштнинг хар томонида қон томирлари шаклланади ва каналсимон юрак кўринади.

Деярли шу пайтдан бошлаб тез ўсаётган юрак алохида камералар каби ўз ичига букланиб ривожланишни бошлайди.

Юрак уруғлантирилгандан сўнг 3 хафта-ю бир кундан сўнг урушни бошлайди.

Қон алмашуви тизими ишлаш холатига етишишга мўлжалланган тананинг биринчи тизими ёки бир бирига ўхшаш бўлган органлардир.

Chapter 10   3 to 4 Weeks: The Folding of the Embryo

3 ва 4 хафталар оралиғида мия, орқа мия ва эмбрионнинг юраги кўринишида одам танаси тухум халтасидан осонгина ажралиб туради.

Тез фурсатларда ўсиши нисбий текис эмбрионнинг букланишига олиб келади. Мазкур жараён тухум халтасининг бир парчасини овқат хазм қилиш тизимининг асосига бирлаштиради ва ривожланаётган одамнинг кўкрак қафаси ва қорин бўшлиғини шакллантиради.


Add a Comment

Your Name: Log In 3rd-party login: Facebook     Google     Yahoo

Comment: